Янги 2026 йил
Хурматли қадрдон дўстларим! Сизларни «Янги йил» байрами муносабати билан чин юрагимдан муборакбод этаман. Сизларга ушбу байрам шарафи билан янгидан-янги муваффаққиятлар, ижобий ўзгаришлар ва омад ёр бўлишини астойдил тилаб қоламан. Бундан ташқари, барча келгуси ишларингизда хар қандай тўсиқларни мардонавор енгиб ўтиб, эзгу мақсадлар сари дадил одимлаб боришингизни ва омад калити хамиша чўнтагингизни тарк этмаслигини астойдил хохлаб қоламан! Хамиша соғ-саломат бўлинг, лабингиздан кулгу аримасин!